Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-05-18 09:21:57 184
Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов сектор ҳудудидаги 26-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган нормада берилаётганлигини кўздан кечириб, ташкилот раҳбарига ёнғин хавфсизлик қоидаларига ва карантин нормаларига амал қилишлари тўғрисида топшириқ берди.
Шунингдек, сектор раҳбарининг кўрсатмасига кўра Хумдон МФЙдаги сайлов участкасида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, сектор раҳбари ипак қурти парваришланаётган хонадонларда ҳам бўлди. Эшонгузар МФЙ, Янги маҳалла кўчаси, 68-уйда яшовчи Д.Юлдашеванинг хонадонида бўлиб, ипак қурти парваришлаш жараёни билан танишди. Сектор раҳбари томонидан пиллакорларга қўшимча хоналар ташкил этиш бўйича таклиф берилди.
Сектор раҳбари эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Эшонгузар МФЙда яшовчи М.Зокированинг хонадонида бўлиб, муаммоларини ўрганди. Сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан фуқарони тумандаги “Лангар” шифохонасига ётқизиш чоралари кўрилди.
М.Шомуродов “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган ҳуқуқий маслаҳат олишга эҳтиёжи бўлган Эшонгузар МФЙ, Янги маҳалла кўчаси, 42-уйда яшовчи Н.Насриддинованинг хонадонида бўлиб, унинг муаммоларини ўрганди.
Туман прокурори қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга ғалла ва пахта майдонларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, механизаторлар уйидаги мавжуд шарт-шароитлар билан танишди.
Қўштепа тумани 2-сектор штаби.