Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЁЛ ИСЛОМ НИГОҲИДА

×

 2021-05-17 22:21:39    329

PDF юклаш
Чоп этиш



Аёл Аллоҳ таоло яратган нозик хилқат. Ислом динида аёлнинг шаъни, қадр-қиммати юксак даражаларга кўтарилади.

Қуръони каримнинг 35 та сура ва 100 дан ортиқ оятида аёл сўзининг ишлатилиши ва суралардан бири айнан “Нисо” яни “Аёллар” деб номланиши ва унда аёлнинг мавқеи, унинг ҳаётдаги ўрни, ҳақ-ҳуқуқлари батафсил баён этилиши аёлларга бўлган эътиборнинг ёрқин мисолидир.

Ислом дини аёлга тўлақонли инсон сифатида қараш масаласини ўртага қўяди. Шунингдек, аёл киши эркак кишидек, ҳақ-ҳуқуққа эга эканини эълон қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бу тўғрисида: “Албатта, аёллар эркакларнинг ёрти қисмидир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аёл ўз умри давомида ўрни ва вазифаси нуқтаи назаридан бир неча мақомларда бўлади. Жумладан, у Аллоҳ инъом этган суюкли фарзанд, оиладек масъулиятли қўрғонга бека, эркак киши учун солиҳа аёл, фарзандлари учун меҳрибон она ёки кимнидир опа-сингил бўлиб яшайди.

Расулуллоҳ (с.а.в.): “Кимнинг 3 та қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбиялаб катта қилса, жаннатга кириши муқаррардир, дедилар. Шунда бир киши: Ё Расулуллоҳ! Унинг қизи 2 та бўлса-чи – деб сўради. У зот (с.а.в.):

2 та бўлса ҳам”, дедилар.

Бу билан мусулмон кишининг қиз фарзанд ўстириши, катта қилиши орқали қанчалар шарафга эга бўлиниши эътироф этилмоқда.

Динимиз таълимоти эркакларга ўз аёллари билан хушмуомала бўлиб ҳаёт кечиришни буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

 “...Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин”  (Нисо сураси, 19-оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло аёлларга она бўлишдек, шарафли ва ўта масъулиятли вазифани юклаган. Аёл киши аввало, Она сифатида қадрланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, - деб марҳамат қилганлар.      

Бугунги кунда оналаримиз, аёлларимиз оиланинг соғлом иқлими, оила бағрида фарзандларини эл-юртининг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб вояга етишларига жон куйдирмоқдалар.

Ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни улар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳаттан етук бўлишига боғлиқдир.

Бежиз ҳикматларда: "Ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор" дейилмаган.

Мамлакатимизнинг фаровонлиги ҳар жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ экан. Яратган уларни ўз ҳифзи ҳимоясида сақлаб, уларга бахтли ҳаётни насиб қилсин.

М.ЎРМОНОВА,

Қўштепа тумани Бош отинойиси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram