Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-17 21:51:22    143

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Халқ таълими бўлимига қарашли 25-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Туман ҳокими томонидан таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам туман раҳбари томонидан ўрганилди. Сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими ипак қурти парваришланаётган хонадонларда бўлиб, туманда пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.


Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида “Маҳаллабай” ишлар тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга соҳада олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram