Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎТАРИНКИ РУҲДА ВА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТДА ЎТДИ
2021-05-17 21:22:09 170
“Оналарга” эҳтиром фестивали доирасида Қўштепа туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлар маҳаллалар кесимида бўлиб ўтмоқда.
Бугун Дўрмон ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг маҳалла босқичи ўтказилди.
Кўтаринки руҳда ва байрамона кайфиятда ўтказилган тадбирда туман ҳокими И.Новиков, вилоят прокурори Б.Исмоилов, туман прокурори М.Шомуродов, “Деҳқон бозори” АЖ раҳбари Д.Юсупова ҳамда маҳалла фаоллари, кекса онахонлар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.
Ушбу тадбир “Энг маърифатли фарзандлар онаси” номинацияси бўйича иштирок этаётган М.Солиевалар хонадонида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида 10-мактаб ўқувчилари томонидан оналарга атаб шеърлар айтилди.
Фестивал Низоми асосида маҳалладаги “Энг маърифатли фарзандлар онаси” номинацияси бўйича М.Солиева, “Ибратли қайнона” номинацияси бўйича М.Ёқубова ва Б.Темирова, “Энг намунали она” номинацияси бўйича М.Абдураҳимова, “Энг маърифатли фарзандлар онаси” номинацияси бўйича М.Қўнақовалар ғолиб деб топилиб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.
Шунингдек, фестивал доирасида туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродовлар Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида кўп йиллардан буён ипак қурти парварашлаётган Г.Усмонованинг хонадонида ҳам бўлишди. Г.Усмоновага туман раҳбари томонидан гуллар тақдим қилиниб, совғалар топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.