Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОБОДОНЛАШТИРИШ ТИЗИМИ АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2021-05-17 20:31:16    253

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан республикада биринчи бор ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари томонидан юртимиз равнақи йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилган ва қилаётган онахонларга, опа- сингилларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

 “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродовлар бугун Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар. 


Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод маҳалла” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам ушбу маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. Ҳар куни эрта тонгдан иш бошлайдиган бу тизим ходимларининг меҳнати бугун туман ҳокимлиги томонидан муносиб қадрланди. 


Фестивал доирасида ушбу тизимда фидойилик билан меҳнат қилаётган опа-сингилларимизга эҳтиром кўрсатилди. Меҳнаткаш ва мўътабар аёлларимизга гуллар тақдим қилиниб, совғалар улашилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram