Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

×

 2021-05-15 22:28:41    150

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун “Халқаро оила куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, 4-сектор штаби, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Қоражийда, Халқабод ва Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида “Оналарга эҳтиром” шиори остида “Оила муқаддас даргоҳ” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Н.Отабеков, 4-сектор раҳабари З.Мирзаевлар ҳам иштирок этдилар.


Ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарларининг ташаббуси билан “Энг яхши маърифатли фарзанд онаси”, “Энг яхши қишлоқ хўжалиги ходимини тарбияланган она”, “ Энг меҳнаткаш она”, “Энг яхши ўқитувчилар сулоласи онаси” “Энг яхши ҳунармандлар онаси” наминациялари соҳиби бўлган беш нафар онахонлар ўз оилалари билан тадбирга таклиф этилди. 


Тадбирда ушбу оила вакилларининг

- Бугуннинг аёли ...

- унинг саломатлиги;

- унинг саводхонлиги;

- тадбиркорлиги;

- фарзандлар тарбиясидаги жонкуярлиги;

- соғлом фикрли, маънавиятли, теран идрокли оиладагина ватанпарвар, келажакка ишонч билан қарайдиган фарзандлар тарбияланиши ҳақидаги ибратли фикрлари илгари сурилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг ҳаётий тажрибаларини йиғилганлар билан ўртоқлашдилар.


Тадбир сўнгида “Энг яхши маърифатли фарзанд онаси” С.Турдалиева, “Энг яхши қишлоқ хўжалиги ходимини тарбиялаган она” Қ.Охунова, “Энг яхши ҳунармандлар онаси” С.Қодирова, “Энг яхши ўқитувчилар сулоласи онаси” С.Абдурахимова, “Энг меҳнаткаш она” Ф.Исақовалар эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram