Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-12 21:42:02    197

PDF юклаш
Чоп этиш




Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Халқ таълими бўлимига қарашли 18-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари “Рамазон ҳайити” номози ўқиладиган жоме масжидларда аҳолига яратилган шарт шароитлар, жамоат тартибини сақлаш ҳамда байрамга тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиб, мутасадди раҳбарларга байрам тадбирларини белгиланган тартибда ўтказиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

 “Рамазон ҳайити” арафасида 1-сектор ҳудудида жойлашган зиёратгоҳларда олиб борилган ободонлаштириш ишлари ҳам туман раҳбари томонидан ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъулларга келаётган зиёратчиларни белгиланган карантин тартиб қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Муборак “Рамазон ҳайити” байрами муносабати билан “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram