Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОНАЛАРГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2021-05-12 16:32:15 346
Фарғона вилояти ҳокимининг “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 24-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Бугун мактаб ўқувчилари ва уларнинг онажонлари учун ёдда қоларли кун бўлди. Чунки улар “Оналарга эҳтиром” деб номланган тадбирда иштирок этдилар.
Мактаб ўқувчилари эрта тонгда аввало оналарига гуллар ҳадя этдилар. Байрамона безатилган мактаб ховлисида устозларини ҳам гулдасталар билан кутиб олишди. Оналарга бағишланган шеър ва қўшиқлар ижро этишди.
Мактаб маъмуряти томонидан намунали ўқувчиларнинг оналарига табрикномалар, фахрий ёрлиқлар топширилди.
“Оналарга эҳтиром” фестивали муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида турли танловлар ўтказилди.
Аслида Она ҳақида ёзиш учун, Онадек муқаддас инсонни тараннум этмоққа, Она сингари буюк шахсни алқамоққа кишининг кўксида меҳр-мурувватга лиммо-лим юрак уриб турмоғи керак.
Она ҳақида тўлқинланиб куйламоқ учун юракдан соғинч ёғилиши зарур, муҳаббатга йўғрилган нур таралиши лозим, меҳрга улашган чақин чақнаши керак.
Инсонга ҳаёт бағишловчи, уни яшашга ундовчи ҳиссиётнинг борини тўкиб солганда ҳам оналарнинг ҳақиқий сиймосини яратиш жуда оғир. Уларнинг фариштасимон фазилатларини тўлиқ тасвирлаб бўлмайди.
Оналарни таърифлашга қалам ва сўз ожизлик қилсада, мактаб ўқувчилари кўнглларидан кечган кечинмаларини таърифлашга ҳаракат қилдилар.
7-8 синлар иштирокида ўтказилган расмлар танловида мактабнинг 7 “А”-синф ўқувчиси М.Усмонова ғолиб деб топилди.
9-11 синфлар иштирокида “Оналарга эҳтиром” мавзусида ўтказилган иншолар кўрик танловида эса Р.Исмоилова ғолиб бўлди.
Танловда қатнашиб фахрли ўринни эгаллаган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тадбир доирасида мактабда бир неча йиллар давомида фаолият олиб бориб, ҳозирда нафақада бўлган онахон ўқитувчилар холидан хабар олинди. Намунали ўқувчиларнинг хонадонларида бўлган ўқитувчилар томонидан уларнинг оналарига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, мактаб маъмурияти томонидан тайёрлаган ташаккурномалар топширилди.
Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабековлар ҳам иштирок этишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.