Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАКТАБЛАРДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/27d0a742f34f3833a7eba.jpg)
2021-05-12 12:48:57 146
![](https://telegra.ph/file/27d0a742f34f3833a7eba.jpg)
Фарғона вилоят ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизда энг муқаддас зот ҳисобланган ОНАларга эҳтиром ва хурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида вилоят миқёсида “Оналарга эҳтиром” фестивалини ўтказиш белгиланган эди.
![](https://telegra.ph/file/4232b23bbe7a52374ad15.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f806201343c0f21972607.jpg)
Хусусан, бугун Қўштепа тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча мактабларда дунёдаги энг қадрли зот бўлган ОНАларимизга эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган фестивал юқори савияда ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/b473cbe49e6fcb494bab4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ace8bc528614cf00f9e0d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f800a25edfd3a33cff116.jpg)
Эрта тонгдан мактаб ўқувчилари устозларини гуллар билан кутиб олдилар. “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида иншолар, суратлар танловлари ўтказилди. Дунёдаги энг буюк зот оналарга бағишлаб шеър-қўшиқлар айтилди. Мактабларнинг энг аълочи ва жамоатчи ўқувчиларининг хонадонларига борлиб, уларнинг оналарига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.