Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2021-05-12 11:18:25    209

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 11 май куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: “Фарзандларимиз Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қоражийда қишлоғидаги 9-мактабда ўқийди. Мактаб кўчаси серқатнов ва тор, машиналар жуда тез юради. Ўқувчилар йўлни кесиб ўтгани жуда қийналади. Бу ерда тез-тез ЙТҲ рўй беради. Фарзандларимизни мактабга жўнатиб юрак ҳовучлаб ўтирамиз. Светофор ва пиёдалар ўтиш жойи қўйиб беришсин, илтимос!” – дея шикоят қилинган.

Исми-шарифи кўрсатилмай Қўштепа тумани, Қоражийда қишлоғидан йўлланган ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида мурожаатчини топишнинг имкони бўлмаганлиги туфайли маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан суҳбат ўтказилди.

Мурожаатда кўрсатилган манзил 4К-862 “Абай қ-Катта Андижон канали-Бўрдоқчилик” автомобиль йўли Қўштепа тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан светофор қурилмасини ўрнатиш учун ГОСТ 23457-86 талаблари бўйича ўрганилганда, ушбу йўл меъёрий қоидаларга мос келмаслиги аниқланган.

Мурожаатда таъкидланган 9-мактаб кўчасига пиёдалар хавфсиз ўтишлари учун 5.16.1-5.16.2 “Пиёдалар ўтиш жойи” ахборот ишора белгиси қўйилганлигини ҳамда 1.14.1 “Пиёдалар ўтиш жойи” йўл чизиғи мавжудлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram