Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-11 23:27:57    170

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига асосан бугун туман Халқ таълими бўлимига қарашли 48-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. 


Шунингдек, И.Новиков муассасада ташкил этилган китоб савдо ярмаркасида ҳам иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими Мактабгача таълим бўлимига қарашли 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 87-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлган туман раҳбари муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва муассасада ташкил этилган ижтимоий дорихона фаолияти билан танишди. Туман ҳокими томонидан муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

 “Ўзагросервис” раиси Р.Хаитов иштирокида туманда 2021 йил ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда белгиланган муддатда якунлаш мақсадида тумандаги мавжуд дон ўрим комбайнлари тайёргарлиги юзасидан ўқув амалий семинар ўтказилди. Семинарни туман ҳокими очиб, ғалла мавсумида қатнашадиган ўрим комбайинларини мавсумга пухта тайёрлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram