Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-05-11 12:42:22 209
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда жами 30 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан қатнашди. Фуқаролар томонидан моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар айтилди.
Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.