Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЙ ОЙИНИНГ УЧИНЧИ ЎН КУНЛИГИДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2021-05-10 22:59:22    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда май ойининг турли кунларида “Оналар куни” нишонланади. Жорий йил май ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятимизда «Оналарга эҳтиром» фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни умуминсоний ва миллий, оилавий қадриятлар, юксак одоб-аҳлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама баркамол иқтидорли қизларни аниқлаш, рағбатлантириш ва муносиб тақдирлаш, айниқса ёш авлод ўртасида энг муқаддас зот ҳисобланган Оналарга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида ташкил этилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали туманимизда ҳам бўлиб ўтади.


Ушбу фестивални юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилий қўмита аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этдилар.


Йиғилишни туман ҳокими И.Новиков олиб борди. Туман раҳбари томонидан “Оналарга эҳтиром” фестивалини туманимизда юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида ташкилий гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, фестивални Низомда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб этиш ва Низом асосида шаффофлик билан ўтказиш, фестивал ғолибларини рағбатлантириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда тегишли ташкилотлар кесимида Фестивал иштирокчиларини рўйхатини шакиллантириш, ҳар бир маҳаллаларда ўтказиладиган тадбирлар режа-графигини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли таклиф ва топшириқлар берилди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram