Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-08 21:23:42    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига асосан туманда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш учун 1-сектор штабида бўлиб бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Лойсон” қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Туман ҳокими томонидан қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. 


Шунингдек, туман раҳбари ипак қурти парваришланаётган хонадонларда бўлиб, туманда пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram