Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАХРИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2021-05-08 20:54:48 138
1999 йилдан буён 9 май санасида нишонлаб келинаётган “Хотира ва қадрлаш куни”да халқимиз – катта-кичик, ёшу қари, жамиятимизнинг барча аъзолари томонидан ўтганларни хотирланиб, руҳи шод этиб келинмоқда.
Ҳар йили айнан шу санада Ватан тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган, юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган кишилар яна бир бор қадрланиб, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, тегишли идора раҳбарлари ва мудофаа бўлими томонидан 42 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фронт орти ва меҳнат фахрийларидан 97 нафарининг ҳолидан хабар олинди.
Фахрийларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табрикномаси”, “Маҳалла” ХЖФ ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ажратилган ногиронлик аравачалари байрам совғаси тариқасида топширилди.
Нуроний-фахрийларимизнинг барчалари кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдириб, бугунги шодумон кунларга шукроналар айтиб, дуолар қилдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.