Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАХРИЙЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА
2021-05-08 14:27:29 148
Қўштепа туманида “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кенг кўламли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун 1-сектор шатабида бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ва туман мудофаа бўлими ходимлари иштирок этдилар.
“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” юртимизда нафақат ғалаба, балки жанг-у жадалларда ўзининг мардлигини намоён этиб, жон олиб-жон берган жасур аждодларимизнинг порлоқ хотираси ҳамда хонадонларимизга файз-барака бахш этган муҳтарам нуронийларимизга кўрсатилажак меҳр-шафқат, қадр байрами ҳамдир!
Бу байрам фронторти хизматларида фидойилик намойиш этган инсонлар ва афғон урушидаги жангларда қатнашган фахрий жангчиларнинг байрами ҳамдир. Демак, бу байрам ҳеч бир ўзбекистонликка бегона эмас.
Иккинчи жаҳон уруши йиллари фронтга ёрдам беришда халқимизни ишлаб чиқариш соҳаси ҳамда пахта далаларидаги машаққатли меҳнатларга жалб этиш бир неча ҳисса ортган эди. Урушга кетган эркакларнинг ўрнини эгаллаган кексалар, аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар армияни озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаб, фронт ортида фидокорона меҳнат қилишади.
Бугун мана шундай фронторти меҳнат фахрийлари ва Афғон уруши қатнашчиларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Туман ҳокими И.Новиков фахрийларни 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” билан муборакбод этиб, уларга эсадилик совғаларини топширди.
Биз кўрган қийинчилик кунлар ортда қолгани рост бўлсин, юртимиз тинчлигига кўз тегмасин дея ўз миннатдорчиликларини билдирган фахрийлар кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар учун мамлакатимиз раҳбари, туман ҳокими ва мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.