Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ

×

 2021-05-08 08:59:15    172

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамалакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни ва суд тизимига оид ислоҳотларни амалга ошириш суд идораларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур вазифани амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳам муҳим роль ўйнайди.

2020 йиль 15 декабрда тасдиқланган Фарғона вилоятининг фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судлари ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморондумнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси О.Хасанов, туман ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, раисларнинг оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари иштирокида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда оила жамиятнинг муқаддас даргоҳи ҳисобланиши, уни асраб авайлаш ҳар бир оила аъзосининг айниқса, эр ва хотиннинг асосий вазифаси эканлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, ота-онанинг ўрни, эр ва хотин муносабатлари, фарзандлар тарбияси муҳим эканлиги ҳақида гапириб ўтилди.


Семинар машғулоти савол жавобларга бой бўлиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари ўз амалиётида дуч келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди. Вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси О.Хасанов муаммоли ҳолатлар юзасидан берилган саволларга асослантирилган жавоблар берди.

Семинар машғулоти якунида Фарғона вилоят суди томонидан тайёрланган “Никоҳ ва оила – Конституция ва қонунларимиз ҳимоясида”  ҳамда “Фуқаролик ишлари бўйича судларга суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани топшириш тартиби” ҳақидаги 30 дан ортиқ буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, О.Хасанов 2021 йил 30 март куни қабул қилинган (ЎРҚ-679-сонли) Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини семинар иштирокичиларига етказдирди.

Келгусида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан судлар ўртасида бу каби тадбирларни доимий ўтказиш белгилаб олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram