Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ

×

 2021-05-07 21:29:46    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши котибияти томонидан 2021 йилга мўлжалланган режа жадвалга мувофиқ, Депутатларни сайланган ҳудудидаги сайловчилари билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ҳамда қабуллар ўтказиши белгиланган. Ушбу режага кўра Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, А.Абдумаликов Ғиштмон маданият марказида сайёр қабул ўтказди. 


Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқаролар томонидан бандлик, банк, суюлтирилган газ балон олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилинди. Уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олиниб, мутасадди идораларга депутатлик сўровлари юборилди.

Жумладан, фуқаро С.Хайдаровнинг имтиёзли кредит олиш юзасидан депутатга қилган мурожаати натижасида тумандаги тижорат банкига депутат сўрови чиқарилди. Шунингдек, бошқа масалалар бўйича қилинган мурожаатлар ҳам депутатнинг эътиборидан четда қолмади. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram