Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-07 20:41:03    134

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига асосан бугун Халқ таълими бўлимига қарашли 42-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими ушбу муассасада “9 май хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳам иштирок этиб, ҳудуддаги меҳнат фахрийларини байрам билан табриклади.


Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам туман ҳокими томонидан ўрганилди. Сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари қизил ҳудуддаги Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

И.Новиков Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган ҳунармандлар фаолиятлари билан танишиб, улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда уста-шогирд анъаналарини давом эттириш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.           


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram