Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЪНАВИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ – ЗАМОН ТАЛАБИ
2021-05-05 21:16:11 261
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ҳамда туман ИИБ билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни ҳал этиш, маънавий - маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқиёсини янада кенгайтириш, мамалакат аҳолиси, аввало ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик хиссини кучайтириш, соҳадаги ишларни мувофиқлаштиришнинг ягона тазимини яратишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сонли қарор ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давра суҳбатида сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков ва туман ИИБ Маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник М.Шароповлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, хизмат қасамёди ва касбига садоқат, фидойилик, ҳалоллик, поклик сингари фазилатлар ҳар бир ходимнинг эътиқодига айланиши лозимлигини айтиб ўтишди
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.