Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2021-05-05 14:29:49 222
Вилоят ҳокимлигининг кўрсатмасига асосан, туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудидаги барча корхона ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларида фойдаланилаётган электрон таблолар ва реклама мониторларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хатлов ўтказилди.
Хатлов давомида, тумандаги тадбиркорлик субъектлари, давлат идоралари ҳамда жомъе масжидлари ўрганилди.
Жумладан, тумандаги жомъе масжидлари, корхона ва ташкилотларда барча электрон таблолар ва реклама мониторлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича жавобгар шахслар билан мулоқот ўтказилди. Хавфсизлик чораларини кўриш, мавжуд электрон таблолар ва реклама мониторларида ўрнатилган “стандарт” паролларни ўзгартирилишини таъминлаш ҳамда уларни ошкор бўлишини олдини олиш, электрон таблолар ва реклама мониторларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича масъулиятли бўлиш бўйича жавобгар шахсларга тушунчалар бериб ўтилди.
У.ХОЛМАТОВ,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.