Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2021-05-05 10:32:11    182

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 4 май куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: “Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, “Чинортепа” кўчасидаги манзара. На сув, на йўл муаммоси ҳал бўлди. Эски симёғочларни айтмаса ҳам бўлади! Пул йиғиб ўзимиз ҳал қилайлик десак аҳолининг катта қисми ишсиз. Масъуллардан амалий ёрдам кутиб қоламиз” – дея шикоят қилинган.

Исми-шарифи кўрсатилмай Қўштепа тумани, Қийқи МФЙ, “Чинортепа” кўчасидан йўлланган ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан суҳбат ўтказилди.

Қийқи маҳалласидаги Чинортепа кўчаси ПС-35/10 Бешкапа 10 кВ Ф-Чимкент ТП-119/ электр энергияси билан таъминланган бўлиб, ушбу трансформатордаги 0.4 кВт ли ҳаво линиясидаги қўл бола таянч устунлари   2021-йил 2-чорак якунига қадар мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган. Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли Қарори бўйича 1 дона 160 кВт ТП ҳамда 2.4 0.4 кВ ли ҳаво тармоғи тортилган бўлиб, Чинортепа кўчаси босқичма-босқич реконструкция қилинмоқда.

Чинортепа кўчасидаги тик ичимлик суви қудуғи фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, ушбу кўчани тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2019 йилда вилоят “Сув оқава” ДУК томонидан 400 метр Д76 полиэтилен қувури ётқизилган. Аҳоли билан Фарғона Сувтаъминоти Қўштепа тумани бўлими ўртасида ичимлик сувидан фойдаланиш учун икки томонлама шартномалар тузилмаганлиги, қолаверса йил давомида фойдаланилган ичимлик суви учун тўловлар аҳоли томонидан турли важлар билан тўламай келинганлиги туфайли тармоқдан вақтинчалик узиб қўйилган.

Агар аҳоли томонидан фойдаланилган ичимлик суви учун тўловлар мунтазам равишда тўланиб, Фарғона Сувтаъминоти Қўштепа тумани бўлими билан ичимлик сувидан фойдаланиш учун икки томонлама шартномалар тузилса, ичимлик сувини етказиб беришда муаммолар вужудга келмайди.

Мурожаатда тилга олинган Чинортепа кўчасидаги ички йўлга шағал ётқизилган бўлиб, ички йўлни асфальтлаштириш ишлари тегишли дастурлар асосида, белгиланган тартибда босқичма-босқич амалга оширилишини маълум қиламиз. Бу ҳақда ушбу кўчада яшовчи фуқароларга ҳам тушунтириш берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram