Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА

×

 2021-05-04 15:59:58    290

PDF юклаш
Чоп этиш



Шу йилнинг 4 май куни вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Қўштепа туманига Пресс-тур уюштирилди.


Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Қўштепа тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Истиқбол йўли” газетаси таҳририятида бўлишиб, газетанинг фаолияти ва яратилган шароитлар билан танишдилар.


Учрашув чоғида газета бош муҳаррири У.Худойберганова, масъул котиб Х.Каримовалар газетанинг тарихи ва бугуни ҳақида сўз юритдилар. Газетада фаолият юритган ижодкорлар номини ҳурмат билан тилга олишди.


Тадбир қизғин мушоирага айланиб кетди. Иштирокчилардан таҳририят қошидаги “Ғунча” адабий тўгараги раҳбари Т.Ўринов, Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Мансуров ва “Қува ҳаёти” газетаси ходими Ғулом Икромлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бердилар.  “Қува ҳаёти” газетаси ходими Н.Хайдаров эса ўзининг дилтортар қўшиғини ижро этди. 

Шундан сўнг ОАВ вакиллари Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида бўлишди. 


Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Соҳага оид қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Эндиликда аввалги оддий анъанавий кутубхоналар ўрнини замонавий кўринишдаги компьютер технологияларига асосланган ахборот-кутубхона марказлари эгаллади. 


Туманимиздаги ахборот-кутубхона маркази ҳам замонавий жой ва технологиялар билан жиҳозланган. Ҳозирда замонавий кўринишдаги компьютер технологияларига асосланган ахборот-кутубхона маркази фаолият юритмоқда.

Тадбир иштирокчилари ахборот-кутубхона марказининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.


Пресс-тур иштирокчилари билан туман ҳокимлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими И.Новиков ва туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусовлар иштирок этишди.


Матбуот анжуманида туман ҳокими И.Новиков “Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва “Фарғона вилоятида янги “ўсиш нуқта”ларини шакллантириш, ҳудудни маҳаллабай комплекс ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” гапириб ўтди.


Шундан сўнг журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир иштирокчилари қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган матбуот анжумани доирасида олган таасуротлари ва муносабатларини билдириб ўтдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram