Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-05-03 21:32:37 164
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаёган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда туманда соя ва кунгабоқар экинларини экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш, соя ва кунгабоқар экинларини экиш мавсумини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.