Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БЕРИЛДИ
2021-05-01 21:01:22 153
Қўштепа тумани Адлия бўлими томонидан “Аёллар дафтари” да турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилмоқда.
Қўштепа тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Хамидов Хумдон маҳалласида бўлиб “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи аёлларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берди. Бундан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқларини билиши, малака ва кўникмаларга эга бўлиши назарда тутилган.
Учрашув давомида аёллардан келиб тушган барча саволларга туман Адлия бўлими бошлиғи А.Хамидов жавоб берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.