Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛИЯТИДАН
2021-05-01 13:29:05 255
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳамда ундирилган маблағлардан “Темир дафтар”га йўналтириладиган давлат фойдасига ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, бўлим иш юритувидаги Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг жорий йил 17 апрелдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорига асосан маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб ҳуқуқбузарлик содир қилган фуқаро А.Ўриновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан тайинланган 6.125.000 сўм жарима жазоси 3 кун ичида давлат фойдасига ундирилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.
Шунингдек, шу суднинг 2020 йил 4 декабардаги қарори билан фуқаро А.Алижоновга МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 5.575.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Қарздор ўзига берилган ихтиёрий муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро ҳужжати талабини бажармаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198 прим 1-моддаси (2-қисми), МЖтКнинг 332 прим 1-моддаси ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 82-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари, яъни 1.225.000 сўм миқдорида жарима қўлланилиб, қарздор А.Алижоновдан давлат фойдасига жами 6.250.000 сўм ундирилди.
С.ВАСИЖОНОВ,
бўлим давлат ижрочиси.