Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 194 НАФАР ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

×

 2021-05-01 13:00:56    160

PDF юклаш
Чоп этиш



2-сектор ҳудудидаги 1-сонли ИДУМИда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлар” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда 245 дан ортиқ ишсиз фуқаролар, 143 нафар ёшлар, 97 нафар аёллар ва 5 нафар меҳнат мигрантлари иштирок этишди.


Ярмаркада туманимизда фаолият олиб бораётган ҳунарманд ва тадбиркорлар корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан қатнашдилар. 


Ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар, шунингдек, сурункали касаллиги бор фуқаролар шу ернинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродовлар иштирок этиб, иштирокчиларни ташкил этилган меҳнат ярмаркасидан унумли фойдаланиб ўзларига мақбул келган иш ўринларига жойлашишларини такидлаб ўтдилар.

Ярмаркада 60 дан зиёд корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг

1450 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Натижада 194 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланишига эришилди. Шундан, 101 нафар фуқаро “Фергана глобал текстил” МЧЖга, 11 нафари тумандаги бўш иш ўринларига, 52 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ва 30 нафари касб-ҳунарга ўқитишга юборилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram