Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

5 МУҲИМ ТАШАББУС ЁШЛАРГА ҚАНОТ

×

 2021-05-01 12:24:37    169

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида “Темур тузуклари билимдони“ ҳамда Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб“ асари бўйича китобхонлик танлови бўлиб ўтди.


Тадбирда туманимиздаги ижодкор ёшлар “Ғунча” тўгараги раҳбари Т.Ўринов, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Д.Холиқов, маданият бўлими вакиллари, ўқувчилар ва педагог ходимлар иштирок этдилар.  


Учрашув давомида 5 та муҳим ташаббус доирасида спорт ўйинлари, миллий ҳунармандчилик намойишлари, тасвирий ва амалий санъат ҳамда китобхонлик беллашувлари ўрин эгаллади.

“Темур тузуклари билимдони“ бўйича С.Ортиғалиева ғолибликни кўлга киритган бўлса, болажонлар севимли ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб“ асари китобхонлари деб 5-синф ўқувчилари топилди. 


Шунингдек, тадбир давомида Фарида Юнусованинг “Бахт соғинчи“ китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. 


Тадбирда тасвирий ва амалий санъат йўналишида беллашган ўқувчилар шоиранинг “Бахт соғинчи“ номли китобини мўйқаламда тасвирлаган бўлсалар, шоира қизлар Фарида Юнусованинг шеърларидан ўқиб бердилар. Маданият бўлими вакиллари ва ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. 


 Беллашувларда фаол иштирок этган ўқувчилар тадбир сўнгида совғалар ҳамда махсус ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram