Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ БЕРИЛДИ
2021-05-01 08:41:59 170
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродовлар Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Ў.Нурматованинг ҳолидан хабар олдилар.
Хаста беморни йўқлаш ҳамда унинг ўксик кўнглини кўтариш мақсадида ташриф буюрган И.Новиков ва М.Шомуродовлар онахон билан дилдан суҳбатлашиб, унинг яшаш тарзини, муаммоларини яқиндан ўргандилар.
Ўктамхон онанинг оғирини енгил қилиш мақсадида туман Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ажратилган ногиронлик аравачасини топширдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.