Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-04-29 09:58:59 158
Жорий йил 28 апрел куни “Фарғона | Kun.uz” расмий каналида «Лангарда ваъда қилинган «столбалар» қачон ўрнатилади?» сарлавҳаси остида танқидий мақола чоп этилган эди.
Мақолада Лангар маҳалла фуқаролар йиғини, Мардлик кўчасидаги аҳоли хонадонлари электр таъминоти ҳолати кўрсатилган бўлиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси томонидан бажарилиши режалаштирилган ишларни маълум қиламиз.
Мардлик кўчасидаги аҳоли хонадонларининг электр таъминоти 137-сонли трансформатор пунктидан бажарилган бўлиб, трансформатордан 1.5 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишли электр узатиш “линия”си уланган. Шундан 1 км узунликдаги “линия”нинг таянчлари темир бетон таянчлар бўлиб, қолган 500 метрига янги чекларга кўчиб ўтган фуқаролар томонидан қўлбола таянчлар ўрнатилган.
137-сонли трансформатор пунктининг юкламасини енгиллатиш мақсадида 2020 йил манзилли дастурига қўшимча 1 дона трансформатор пункти ва 1 км 0.4 кВ узатма қуриш киритилиб, лойиҳа смета хужжатлари тайёрланган.
Ҳозирда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган Истиқбол ва Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинларида трансформатор пунктлари ва электр узатиш “линия”лари қуриш тадбирлари якунланмоқда. Дўрмон маҳалласида 1 та янги трансформатор пункти ва 0.8км 0.4 кВ электр узатиш “линия” қуриш амалга оширилди. Бунинг учун 32 дона темир бетон таянчлари ўрнатилди ва СИП-50 русумли кабель “линя”лари тортилди. Истиқбол маҳалласида 3 та янги транфсорматор пунктлари қурилиб, 0.4 кВ кучланишли 1.1 км СИП-50 кабель “линия”лари тортилди. Бунинг учун 90 дона темир бетон таянчлари ўрнатилди. Яна 57 дона темир бетон таянчлар ўрнатиш ишлари бажарилмокда.
Истиқбол ва Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги «Обод қишлоқ» дастури якунлангандан сўнг Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-137 да қурилиш ишлари бошланади. Ушбу лойиҳага асосан 10 кВ узатма учун 17 дона, 0,4 кВ узатма учун 49 дона темир бетон таянчлари, 1 дона қуввати 100 кВА бўлган КТПМ русумли трансформатор пункти ўрнатилиб, 1302 метр 0.4 кв СИП кабель “линия”си тортилади.
Қурилиш мобайнида мақолада кўрсатилган Мардлик кўчасидаги носоз таянчлар ўрнига темир бетон таянчлари ҳам ўрнатилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.