Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-04-28 21:50:45 195
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун қизил ҳудуддаги Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Исмоилжон гиламлари” хусусий корхонасида бўлиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган ипакчилик маҳсулотлари сифатини ошириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш юзасидан ўз таклифларини берди.
Туман Халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” ижодиёт марказида бўлган туман ҳокими, муассасада ёш авлодни тарбиялаш ҳамда уларни ҳунар эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда тўгараклар фаолияти билан танишди. Масъул раҳбарларга муассаса қамровини кенгайтириш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Сектор раҳбари туман Халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
“9 май – Хотира ва Қадрлаш” куни муносабати билан Маданият марказида туманда истиқомат қилувчи фронт орти қанашчилари ҳамда тумандаги фаоллар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими очиб, машъум уруш даврида ўзининг метин иродаси билан фронт ортида меҳнат қилган фуқароларни жасоратларини такидлаб, бугунги тадбир билан табриклади. Тадбир иширокчиларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокими томонидан “Бобоқум” массивида ёшларга ажратилган ер майдонларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Ер майдонларидан самарали фойдаланишлари ҳамда даромадларини оширишлари юзасидан ёшларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.