Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-27 23:11:29    199

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Унифорум плюс” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш ва экспортни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш хажмини ошириш бўйича қўшимча ишлар олиш юзасидан ўз таклифларини берди.


Туман ҳокими 20-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан маҳаллада ўрганишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Сектор раҳбари 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳамда 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун чигит экилган майдонларда биринчи комплекс ишловларни ўтказиш, култивация, майда чопиқ ва рехления қилиш, қатқалоқ бўлган майдонларни юмшатиш, дала майдонларига ферамон тутқич ўрнатиш, олтингугурт сепиш ҳамда ўқ ва шох ариқларни олиш юзасидан ўқув амалий семинари ўтказилди. Семинарда туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга чигит экилган майдонларда олиб бориладиган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан белгиланган муддатларда ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram