Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2021-04-27 17:57:01    191

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 27 апрел куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда:

“Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон манзилидан ёзмоқдамиз. Пулини

ойма-ой тўласак ҳам сув келмаяпти. Сув муаммосини ҳал қилиш беришларини

сўраймиз”  – дея шикоят қилинган.

Исми-шарифи кўрсатилмай Қўштепа тумани, Дўрмон МФЙдан йўлланган ушбу мурожаат “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ Қўштепа тумани бўлими мутахассислари томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ушбу ўрганишларга кўра шуни маълум қиламиз: Дўрмон маҳалласида кўча калонкаси мавжуд эмас. Қолаверса, Дўрмон ва Дўстлик МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли томонидан истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловлар ҳар хил важларни баҳона қилган холда амалга оширилмаганлиги туфайли “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ Қўштепа тумани бўлими томонидан хизмат кўрсатилмаган.

Шунингдек, 2021 йил “Обод қигшлоқ ва обод маҳалла” Давлат Дастури доирасида Дўрмон МФЙ ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қурилиш монтаж ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram