Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖОДКОР ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
2021-04-27 17:13:51 260
Ҳар қандай жамият келажагининг ҳал қилувчи кучи ёшлардир. Эртамиз эгаларининг ҳар томонлама соғлом, юксак маънавиятли бўлиб улғайишида санъат ва адабиётнинг ҳам алоҳида ўрни бор.
Дарҳақиқат Қўштепа туманида ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг китобларини чоп этилиши ижодкор ёшларга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Унда туманимизда ижод қилаётган ёшларнинг истеъдодлари кашф қилиняпти.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ижодкор ёшларимизга яна бир карра эътибор қаратилди. Жорий йилнинг феврал ойида Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев ва туман ҳокими И.Новиков иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтган эди. Ушбу учрашувда И.Аъзамжонова тумандаги иқтидорли ёшларни шеърий китобларини чоп эттиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Ушбу учрашувдан сўнг туман ҳокими И.Новиков томонидан иқтидорли ёшларнинг китобларини чоп этиш учун 30 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар эвазига туманимиздаги 2 нафар ёш ижодкорнинг муаллифлик китоби чоп этилди. Шунингдек, 23 нафар ёшлар томонидан ёзилган шеърлар эса тўплам шаклида чоп этилди.
Бугун “Ёшлар маркази”да туман ҳокими И.Новиков иштирокида ушбу китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Зарнигор Толипованинг “Баҳор соғинчи”, Ирода Аъзамжонованинг “Бахт учқунлари” номли муаллифлик китоблари ҳамда 23 нафар ёшларнинг “Орзулар оғушида”, “Бедор юраклар”, “Ёш қалблар садоси” деб номланган китоблари ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, иқтидорли ёшларни доимо қўллаб қувватлашга таёр эканлигини билдиб ўтди.
Учрашув давомида ёш ижодкорлар ва уларнинг ота-оналари масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Тадбир сўнгида нашр этилган китоблар ўз эгаларига топширилди.
Қўштепа туман адлия бўлими.