Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-04-27 16:01:21 156
Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган 70 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этдилар.
Қабулда фуқаролар туман ҳокимига уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, банк билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан мурожаат қилдилар.
Албатта ҳар бир муаммо ўз ечимини кутади. Ҳал бўлган масала эса ўз навбатида фуқароларда эртанги кунга умид ва ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди. Муҳими туман ҳокими ҳар бир муаммога бор диққат эътиборини қаратиб, уларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берди. Ечими йўқ муаммо бўлса ортиқча овворагарчиликларга учрамасликлари учун фуқароларга таклиф ва муносабатлар шу жойнинг ўзида билдириб ўтилди.
Шунингдек, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.