Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-26 21:12:22    239

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 7 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларнинг 6 таси жойида ҳал этилди ҳамда 1 та мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.


Сектор раҳбари қизил ҳудуддаги Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


И.Новиков 30-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Унифорум плюс” масъулияти чекланган жамиятида бўлган туман ҳокими корхонада ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш бўйича қўшимча ишлар олиш юзасидан ўз таклифларини берди.


“Бобоқум” массивида ёшларга ажратилган ер майдонларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан ёшларга ер майдонларидан самарали фойдаланишлари ҳамда даромадларини оширишлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун ғалла ва чигит экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда секторларда томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги штабларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига ғалла ва чигит экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram