Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ-ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ КУШАНДАСИ

×

 2021-04-23 22:33:46    150

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлат ва жамият ривожланишида ҳалоллик, тўғрилик, ўз ишига масъулият билан ёндашиш ва албатта кучли билимга эга бўлиш муҳим омиллардандир. Халқимизда шундай бир ажойиб мақол бор “Ҳалол иш – лаззатли емиш”. Кўпчилик инсонлар осон ва қийинчиликларсиз эришиладиган йўлларни танлайдилар. Хаттоки у йўл ҳалол эмаслигини билсалар ҳам. Айрим фуқароларимиз осонлик билан мақсадга эришиш йўлини танлаб, алданиб қолганликларини афсуски кеч англаб етмоқдалар.

Порахўрлик, бир-бирини алдаб, фирибгарлик қилиш каби иллатлар биздан бир неча аср илгари яшаб ўтган инсонлар даврида ҳам мавжуд бўлган. Ваҳолангки, бугунги кунга қадар бу ярамас иллатга қарши қанча замонлардан буён зиёлилар ва марифатпарвар шахслар томонидан курашиб келиниаётганлигига қарамай ҳали хануз унинг илдизи қуримай келмоқда. Таъмагирлик, фирибгарлик, алдаш ва порахўрлик каби иллатлар кўп ҳолларда қаноатсизликдан келиб чиқади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг манфаатларини энг олий даражага кўтариб, юртимизнинг ривожланишида ва эртанги ҳаётимизнинг гуллаб яшнаши учун коррупциясиз ҳаёт барпо қилиб, янги Ўзбекистонда тинч ва ҳотиржам, оилаларимиз бағрида буюк ғояларни коррупциясиз амалга ошириб, бутун жаҳон ҳамжамиятида ривожланган давлатлар қаторида бўлишга  чақирмоқда.

2020 йил 31 декабрь куни “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингқарори чиқди. Ундаги Низомнинг 9-бандига асосан:

9. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида;

Бировнинг қўли билан тикан юлиш осон деганларидек жамиятимизда нотўғри йўлдан юриб, енгил ҳаёт кечириш йўлини танлаган инсонлар афсуски мавжуд. Машхур файласуф Арасту “бекорчилик - ҳамма қусурларнинг дояси” - деб айтган. Бугунги кунда мухтарам Президентимиз томонидан тадбиркорликка кенг йўл очиб берилмоқда. Ишсизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга кўплаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича енгилликлар яратилди.

Биз инсонлар эътиқод ва билимга эгамиз, меҳнат қила оламиз. Биринчи қадамни ташлашга қизиқувчанлик туртки беради, унинг ортидан эса илм эргашади. Муваффақият фақат интилувчи инсонларгагина насиб қилади. Харом иш инсонни тез қаритар деганларидек, нима учун шундай замонда жиноят ва харом ишларни қилиб, бизга берилган озгина ҳаётимизни ғурбат ва нохушликда ўтказишимиз керак.

М.РАСУЛОВА,

Фарғона вилояти суди судья катта ёрдамчиси, вилоят судлари ёшлар етакчиси.        




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram