Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/bcd74b8907cc3ab40db83.jpg)
2021-04-23 17:25:05 198
![](https://telegra.ph/file/bcd74b8907cc3ab40db83.jpg)
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қўштепа тумани Ўқув-спорт техника клубида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўқув семинар ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/08db9166b1c8fd1c787d6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/da6815daf4e79963e115d.jpg)
Семинарда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган эътиборга тўхталиб ўтди. Ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритиб, уларга келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.
Ҳайдовчилик касбига ўқиш истагида бўлган “Ёшлар дафтари”даги 25 нафар ёшларнинг ўқишлари учун тўлов суммасини 50 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилди.
![](https://telegra.ph/file/3151fbc1f9abdb53ea244.jpg)
Туман ҳокими семинар давомида ёшларга имтиёзли равишда ўқишни бошлашлари учун бошланғич бадал тўловлари тўлаб берилганлиги тўғрисидаги сертификатларни топширди.
![](https://telegra.ph/file/c5f98798a524ef5ed1605.jpg)
![](https://telegra.ph/file/82d033540e323b682b350.jpg)
Тадбирда ҳайдовчилик касбига ўқиш истагини билдирган ёшлар номидан Дехқонобод маҳалласи, Ситахгоҳ кўчасида яшовчи И.Мадрахимзода сўз олиб, ёшларга яратилган шароитлар учун Муҳтарам юртбошимизга ўз минаддорчилигини билдириб, олган билимларини юртимиз равнақи учун сарфлашга ваъда берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.