Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/77f7c025bec827b8d2a89.jpg)
2021-04-23 14:53:55 162
![](https://telegra.ph/file/77f7c025bec827b8d2a89.jpg)
Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдурахмон Хожиакбаровнинг оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан ҳисобланади. Хожиакбаровлар оиласини ижтимоий мослаштириш мақсадида турли ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/9ee2566dc54eff0d6271a.jpg)
Оила бекаси Саодатхон Хожиакбарова маҳаллада “Аёллар дафтари”да туради. У ишсиз бўлганлиги туфайли бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ховлисининг 1 сотих ерига бепул иссиқхона қуриб берилди. Бугунги кунда унинг бандлиги таъминланди. Саодатхон хозирда ҳам томорқага ҳам иссиқхонага қараб, даромад олишга ҳаракат қилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/324907fe2e19c1e3e70ce.jpg)
Туман ҳокими И.Новиков ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари бугун ушбу хонадонда бўлдилар. Оиланинг яшаш шароити билан танишиб, суҳбат ўтказдилар. Оилага ёрдам тариқасида кир ювиш машинаси, газ плитаси ва газ балон топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.