Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/098c71394f78685ac41d4.jpg)
2021-04-23 14:42:03 134
![](https://telegra.ph/file/098c71394f78685ac41d4.jpg)
Халқ билан фаол ва очиқ мулоқотни мунтазам йўлга қўйган Қўштепа тумани ҳокими ҳафтанинг жума кунлари ҳудудларда ўзининг сайёр қабулларини ўтказиб келмоқда. Шундай қабуллардан бири туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/b35a56bf011e0145b792f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7c6c8a8e661a1eb0a709f.jpg)
Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда 10 нафар фуқаролар томонидан қилинган 11 та мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.
![](https://telegra.ph/file/33307a23559bd0c3e9208.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ddeab0c1b50fffb3528f7.jpg)
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан электр ва сув таъминоти, уй-жой ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.
![](https://telegra.ph/file/cd75eeb0557a1480d29ea.jpg)
Қабулда мурожаатларни жойида ҳал этишга эътибор қаратилиб, айримларига қонуний тушунтириш берилди, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.