Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЛАБА МУБОРАК!

×

 2021-04-23 10:25:13    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида ташкил этилган чим устида хоккей бўйича “Зарнигор” қизлар жамоаси шу пайтгача кўплаб мусобақаларда шоҳсупанинг энг юқори чўққиларини забт этиб келмоқда. “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёшларидан таркиб топган чим устида хоккей бўйича вилоят қизлар терма жамоаси 2018 йилда Сингапур, 2019 йилда Малайзияда бўлиб ўтган Осиё мусобақалари ғолиблари сафидан жой олди.


Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида туманимизда чим устида хоккей бўйича қизлар жамоаси ташкил этилган бўлиб, кўплаб мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқдалар. Чекка қишлоқда мазкур спорт турига қизиққан қизлар сафи кенгайди, кўплаб чемпионлар етишиб чиқди. Мустақиллик йилларида “Зарнигор” чим устида хоккейчи қизлар жамоаси мамлакат ва халқаро спорт баҳсларида совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этаётган спортчилар асосини мана шу спорт мактабида етишиб чиққан ёшлар ташкил этади. 


Яқинда Бухоро шаҳрида чим устида хоккей бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг III-IV тур якунловчи мусобақалари бўлиб ўтди. Муросасиз ва бахсларга бой кечган учрашувда “Зарнигор” жамоаси қизлари вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар. Бу ютуқ эвазига жамоанинг аъзолари олий таълим муассасасида ўқиш учун имтиёзли йўлланмага эга бўлди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram