Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-04-22 17:05:33    172

PDF юклаш
Чоп этиш



Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси вакиллари иштирокида Қўштепа туманидаги 1-ИДУМда Қўштепа, Ёзёвон ва Олтиариқ туманлари фуқаролари учун оммавий қабул ўтказилди.


Тадбир давомида Қўштепа туманида фолият олиб бораётган тадбиркор ва ҳунармандлар ўзларининг кўргазмалари билан қатнашдилар. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исмаилов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан туманимизда суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан ўтказилаган оммавий қабулда фуқароларнинг маъмурий, фуқаролик,  иқтисодий ва жиноят ишларига доир мурожаатлари эшитилди.


Қабулда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов ва сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар ҳам иштирок этдилар.


Очиқ мулоқотларда ҳар бир масала ихтисослик бўйича масъуллар билан бирга муҳокама қилинди. Айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинган бўлса, қолганлари бўйича аризалар қабул қилиниб, тегишли тартибда кўриб чиқиш белгиланди. Ҳар бир мурожаат натижаси назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram