Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ЖАРАЁН
2021-04-22 12:10:17 233
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан туман ҳокими томонидан тасдиқланган, 2021-2023 йиллар давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқилган.
Жумладан, “Йўл харита”да Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.
Бугун туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов томонидан, туман Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда туман ФХДЁ бўлимида, ҳужжатларни такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш жараёнлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда ФХДЁ бўлимида ҳужжатлар (паспорт, ҳорижга чиқиш бўйича биометрик паспорт, туғилганлик гувоҳномаси, ўлимни қайд этиш гувоҳномаси, никоҳ ҳамда ажрим гувоҳномлари) лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзиляётганлиги ва ушбу маълумотларнинг ягона электрон базаси шаклланганлиги аниқланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.