Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИШСИЗ ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
2021-04-21 22:58:49 226
Юртимизда аҳолининг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу боис, бугун ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш асосий вазифага айланган.
Айнан шу мақсадда Қўштепа туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлиги таъминланиб, уларга ер ажратиб берилди. Хозирда улар ўз деҳқончиликларини бошлаб, даромад олиш мақсадида турли ҳил қишлоқ хўжалиги экинларини экиб парваришламоқдалар.
– «Ёшлар дафтари» рўйхатига олинган йигит-қизларимиз деҳқончилик қилиб, йилда уч марта ҳосил олиш ҳаракатида ишлашиб, оиласи даромадига ўз ҳиссасини қўшади, – дейди ёшлар билан учрашиб, уларни фаолияти билан танишган Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов. – Ёш деҳқонларнинг яқин атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қилиши ортиқча харажатларсиз, вақтдан унумли фойдаланиб, кўпроқ меҳнат қилиш, даромад олиш имконини беради.
Дарвоқе, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган юксак эътибордан мамнун ўғил-қизлар дастлаб картошка, сўнг дуккакли экинлар экишини айтиб, ўзларига билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилмоқдалар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.