Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ВОДИЙ ОВОЗИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e0731ab5ee6deb58b2c98.jpg)
2021-04-21 21:49:29 179
![](https://telegra.ph/file/e0731ab5ee6deb58b2c98.jpg)
Қўштепа туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, Маданият бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда ёш истеъдод ва иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Водий овози” танловининг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда 20 нафардан зиёд ёшлар иштирок этдилар. Ҳакамлар хайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари адолатли баҳолаб борилди.
![](https://telegra.ph/file/cd430193816cfa7d84288.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c1cd9fa67c84b1bd893ba.jpg)
Ўтказилган танлов натижаларига кўра эстрада йўналиши бўйича 1-ўринни 50-умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Холматов, 2-ўринни Маданият маркази тўгарак раҳбари А.Шералиевлар эгаллади.
Анъанавий ижрочилик йўналишида 1-ўринни А.Исмоилов, 2-ўринни “Ёш мақомчи” Республика танлови ғолиби А.Қосимов ҳамда Фарғона давлат университети талабаси Б.Абдужабборов, 3-ўринни Т.Қодиров ва 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси З.Пўлатовлар эгалладилар.
![](https://telegra.ph/file/c8649ca772773c5942944.jpg)
Бундан ташқари кўрик-танловда Н.Охунов, З.Қосимов ва Д.Абдуҳалимовлар ҳам фаол иштирок этдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.