Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИГА ЎТАМИЗ
2021-04-21 20:36:49 259
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлактимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарори қабул қилинган. Қарор ижроси юзасидан туман ҳокими томонидан тасдиқланган,
2021-2023 йиллар давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқилган.
Жумладан, “Йўл харита”да Ахборот-кутубхона маркази, ташкилот ва корхоналардаги бошқа кутубхоналарнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиётлар билан босқичма-босқич бойитиб борилишини таъминлаш, кирилл алифбосида чоп этилган ва кутубхоналарда сақланаётган адабиётларни босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишларини яратиш юзасидан вазифа ва топшириқлар кўрсатиб ўтилган.
Бугун туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов томонидан, туман Ахборот кутубхона марказида сақланаётган китоб фондининг ҳолати, босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиётларни кўпайтириш, уларни электрон маълумотлар базасини яратилиши жараёнлари ўрганилди.
Ҳозирги кунда, туман Ахборот кутубхона марказида жами 37429 та китоб фонди мавжуд бўлиб, булардан 18329 та адабиётлар кирилл алифбосида, 2047 та адабиётлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳамда 17053 та адабиётлар эса чет тилларда (рус ва инглиз ва ҳ.к) сақланмоқда.
Ўрганиш давомида, Ахборот кутубхона маркази раҳбари О.Ёқубовга, кутубхона фондини “Йўл харита”да белгиланган муддатга қадар, лотнин ёзувига асосланган адабиётлар билан тўлдириш, уларни электрон маълумотлар базасини яратиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.