Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2021-04-21 09:55:57 186
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков 35-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари Мактабгача таълим бўлимига қарашли 23-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қайилма” шифокор уйида бўлган И.Новиков муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва муассасада ташкил этилган ижтимоий дорихона фаолияти билан танишди. Муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Ёшлар билан ишлашни янгича тизимини жорий этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар туман ҳокими иштирокида муҳокама қилинди. Тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туманимиздаги фермер хўжаликларида 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.