Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУТУБХОНАГА САЁҲАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9976af76e9ea205d13c79.jpg)
2021-04-20 22:23:01 180
![](https://telegra.ph/file/9976af76e9ea205d13c79.jpg)
Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказига жажжи кичкинтойлар иштирокида саёҳат уюштирилиб, 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари кутубхонага ташриф буюрдилар.
Aхборот-кутубхона маркази ходимлари болажонларни кутубхона фонди билан таништирдилар. Шунингдек, ўзбек халқ эртакларидан “Яримта нўхат”, “Бўри билан мерган”, “Сусанбил”, “Бола подшоҳдир” каби китоблар ҳақида уларга маълумотлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/2af930c35ef7751c7996f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0cce77ca437af7f471a71.jpg)
Болажонлар билан “Эртаклар яхшиликка етаклар” деб номланган суҳбат ҳам ташкил этилди. Суҳбат давомида жажжи китобхонлар бувижонлари, тарбиячилари томонидан тинглаган эртаклари ҳақида сўзлаб, ёд олган шеърларидан айтиб бердилар.
Кутубхона бўйлаб ташкил этилган саёҳатдан болажонлар мамнун бўлдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.