Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРИНДОШГА ҚУДА БЎЛМАНГ!!!

×

 2021-04-20 16:53:48    210

PDF юклаш
Чоп этиш



Республикамиз аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган ирсий омиллардан бири қон қариндошлар ўртасидаги никоҳдир. Юртимиздаги никоҳларнинг 20 фоизи қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳга тўғри келади. Носоғлом фарзанд туғилиш хавфи қон-қариндошчилик қанчалик яқин бўлса шунчалик юқори бўлади. Доно халқимиз қариндошлик етти авлодга бориб бегоналашади дейди.

Ирсият ота-онанинг ўзига хос белгиларини навбатдаги авлодга бериш хусусиятидир.

Инсон саломатлиги кўп жиҳатдан унинг генотипи билан белгиланади. Генотип деганда инсон организмидаги бир-бири билан ўзаро мураккаб муносабатда бўлган генларнинг йиғиндисига айтилади.

Қариндошлар ўртасидаги никоҳларда ота-она соғлом бўлиб кўриниши мумкин, бироқ уларнинг фарзандлари туғма ирсий касаллик билан туғилиш хавфи юқори бўлади

Шаърият қонунларига кўра қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳ таъқиқланганига қарамай кўпчилик аҳоли ўртасида бу холат давом этиб келмоқда.

Чақалоқларнинг касаллик билан туғилаётгани, болаларнинг ўлик туғилаётгани, аёллар ва эркакарнинг бепуштлиги , 1 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг бир қисми ирсий омиллар билан боғлиқ.

Орзиқиб кутилган фарзанднинг туғма нуқсон билан дунёга келиши ота-она учун катта фожиадир.

Оилаларда ирсий касалликлар билан касалланган болалар туғилиши эҳтимолини баҳолаш ирсий касалликларни ҳомиладорлик даврида ташҳислаш қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик мақсадида республикамиз бўйлаб скрининг марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Оилада фарзанднинг дунёга келишини ота-она интизорлик билан кутади, хонадонда чақалоқ овозининг янграши ота-онани чексиз бахтиёр қилади.

Фарзандларингиз келажагини ўйлаб уларнинг соғ-саломат баркамол бўлиб вояга етишини истасангиз қариндош–уруғлар ўртасидаги никоҳдан воз кечинг!

О.КАРИМОВА,

Қўштепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram