Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САХОВАТ ВА КЎМАК: ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА
2021-04-20 13:24:25 170
Бугунги пандемия шароитида ҳамда муқаддас рамазон ойида Қўштепа туманида хайру саховат ишлари кенг кўламда давом этмоқда.
Хусусан, туманимизда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қўштепа тумани бўлинмаси томонидан “Темир дафтар”га киритилган 538 та оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Чимён барака савдо сервис” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан 191 миллион 743 минг 200 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Гуруч, ёғ, макарон, гречка ёрмаси, картошка, пиёз, сабзи каби маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари сектор раҳбарлари ҳамда туманимиздаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ўз эгаларига етказиб берилди.
Ушбу муборак ойларда «Саховат ва кўмак» ижтимоий акцияси доирасида кўрсатилган ёрдам учун озиқ-овқат маҳсулотлари кириб борган хонадон эгалари туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийларга миннатдорлик билдирдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.